Асосий масала - Паралимпия спортини ривожлантириш ва Токио-2020 га тайёргарлик кўриш

Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалаларнинг дастлабкиси бу худудларда Паралимпия спортини оммалаштириш, у ердаги иқтидорларни саралаб олиш бўйича селекцияни кучайтириш бўлди.

"Рио-2016 Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз 5 та спорт турида иштирок этишган бўлишса, Токио-2020 да бу кўрсатгич 8 тага етади. 2024 йил Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларида эса спорт турлари сони янада ортиши керак. Бунинг учун биз худудларда селекция ишларини тўғри йўлга қўйишимиз ҳамда спортга қизиқиши ва қобилияти бўлган йигит-қизларни саралаб олишимиз лозим. Шундагина кўзлаган мақсадга эришишимиз мумкин", - дейди М.Тошходжаев.

11-3-scaled

Кейинги масала Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган ва киритиши кутилаётган спортчиларнинг тайёргарлиги ҳақида бўлди.

Ассоциация раиси бу борада ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Барчамизга яхши маълум коронавирус пандемияси сабаб деярли барча спорт турлари бўйича лицензион мусобақалар бекор қилинди ва бундан ташқари хорижий ўқув-машғулот йиғинларига ҳам вақтинча чеклов қўйилди. Шу боис Паралимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган ва қўлга киритиши кутилаётган спортчилар билан машғулотларни Ўзбекистонда давом эттириш керак. Улар юртимизнинг истаган худудида шуғулланишлари мумкин. Бу борада  спортчиларга барча шароитлар яратиб берилади".

6-3-scaled

Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган сўнгги масала антидопинг бўйича бўлди. Мухторхон Тошходжаев бу борада ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди:

"Халқаро мусобақаларда иштирок этаётган ҳар бир спортчи авваламбор Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Шундай экан, у ерда келиб чиқадиган допинг билан боғлиқ турли можаролар ватанимиз шаънига путур зарар етказади. Қолаверса, бундай ҳолат нафақат спортчининг, балки уни етиштирган мураббийнинг ҳам бир неча йиллик меҳнатларини йўққа чиқаради.

Шу сабабли бу каби хатоларга йўл қўйишга ҳеч бир спортчининг ҳаққи йўқ. Бу борада сиз мураббийлардан доимо хушёр бўлишни ва спортчининг таъқиқланган моддаларни қабул қилишига йўл қўймаслигингизни сўрайман".

9-1-scaled

Йиғилиш давомида мураббийлар кун тартибига қўйилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!