Аспиналл чемпион билан жангга тайёр
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейра билан жанг қилишга тайёрлигини айтди.
“Сўнгги йилларда Перейра ажойиб ишларни амалга ошираётганини тан олмаслик мумкин эмас. Уч йил олдин у ҳеч ким эди, ҳозир эса у ММА нинг асосий юлдузларидан бири. Мен уни ва эришган ютуқларини жуда ҳурмат қиламан. Мен у билан жанг қилмоқчиман. Агар UFC розилик билдирса, мен октагонга чиқишга тайёрман", - дея Аспиналл сўзларини келтиради talkSport.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 304" турнирида Том Аспиналл(14-3) Кёртис Блейдес(18-4-1 N/C)га қарши жанг ўтказади.
Фикрлар