Аспиналл:"Ўғлимга аутизм ташхиси қўйилди"
Оғир вазнда вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл аутизм ташхиси қўйилган ўғли ҳақида гапирди.
“Шифокорлар ўғлимга аутизм ташхисини қўйишди...Энди унинг ҳаёти қандай бўлади? Менинг ҳаётим қандай бўлади? Хотинимники-чи? Буни билмайман, ҳозирча аниқ жавобим йўқ. Лекин нима бўлса ҳам, биз фақат олдинга интиламиз. Мен бу касаллик ҳақида маълумот тўплаяпман", - дея Аспиналл сўзларини келтирди Sport Bible.
Маълумот учун, аутизм – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Аутизм ташхисли бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Аммо бундай беморлар фавқулодда жуда кучли қобилиятга эга бўлишади.
Фикрлар