Асримизнинг энг зўр спортчилари рўйхати маълум қилинди

Жаҳонга машҳур Mаrcа нашри ХХI асрнинг энг кучли спортчилари рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатдан икки футболчи жой олди. Булар, албатта, Криштиану Роналду ва Лионель Месси.

Испания нашри 23 карра олимпиада чемпионлигини қўлга киритган сузувчи Майкл Фелпсни биринчи ўринга жойлаштирди.

"Барселона" ҳужумчиси еттинчи поғонани эгаллаган бўлса, Турин клуби футболчиси 10-ўринда қайд этилди. Кучли ўнлик билан танишинг: 

1. Майкл Фелпс (сузиш)

2. Усэйн Болт (енгил атлетика)

3. Рожер Федерер (теннис)

4. Рафаэль Надаль (теннис)

5. Кобе Брайант (баскетбол)

6. Тайгер Вудс (гольф)

7. Лионель Месси (футбол)

8. Льюис Хэмилтон (автопойга)

9. Валентино Росси (мотопойга)

10. Криштиану Роналду (футбол)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)