Асрор Алиқулов: "Арал" вақт чўзишга ҳаракат қилди"
“Арал” – “Машъал” (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин курашларга бой бўлди. Биринчи навбатда характерлар асосий ўринга чиқди. Биринчи бўлимда яхши вазият яратдик. Афсуски, гол уролмадик. Яна пенальтидан тўп ўтказдик. Хатоликка йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. “Арал” вақт чўзишга интилди. Яхши ҳимояланди, дейиш мумкин. Барибир гол урдик. Аммо ғалаба учун вақт камлик қилди. Кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.
-“Қўқон-1912”га қарши ўйин билан таққослаганда таркибда ўзгаришлар бўлди...
- Қўқонликларга қарши учрашувда ўйин ташкил қилиш томонлама яхши ўйнадик. Фақат стандарт ҳолатларда гол ўтказдик. Бугун ҳам “Арал”нинг асосий ҳужумлари қайсидир маънода стандарт вазиятлар эди. Шунга тайёрландик ва айрим чизиқларимизда ўзгаришлар қилдик. Ўйлайманки, майдонга туширган йигитларимиз ўзларини яхши томондан кўрсата олдилар.
- “Машъал” 15 кун ичида 5 минг километр босиб ўтди. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини кўрсатдими?
- Барибир тикланиш кўпроқ вақт талаб қиляпти. Қорақалпоқда футболни яхши кўришади. Лекин бугунги майдонда футболчиларни жароҳат олиш хавфи кўпроқ. Ҳамма яхши майдонларда ўйнашини хоҳлардим. Чунки айрим ўйинчиларни олиб кела олмаймиз. Масалан, кимдир тиззасидан жароҳат олган бўлса, уларни соғлиги билан таваккал қила олмаймиз. Айримларини қолдириб келдик. Ҳозир футболчиларимизни оёқларини таги шилиниб кетган. Чунки майдоннинг ҳолати жуда ёмон.
Фикрлар