Асрор Алиқулов: "Динамо" футболчиларининг савияси баланд"
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидаги дастлабки баҳсда “Қизилқум” Самарқандда “Динамо”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг навоийликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, Ўзбекистон Кубоги доирасида биринчи учрашув бўлди. Кўпроқ ўзизмизни ўйинга эътибор қаратдик. Етарли имконият берилмаётган футболчилар ва U21 жамоасидан ўйинчиларни жалб қилдик. Биринчи бўлимда футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи бўлимда озгина сусткашликка йўл қўйдик ҳамда дарвозамидан тўп ўтказиб юбордик. Яна “Динамо”га вазиятлар яратишига имкон бердик. Ўйин охирига яқин таркибда ўзгаришлар киритдик. Футболчилар ҳаракат қилди. Боя таъкидлаб ўтганимдек, айрим футболчилар U21 жамоасидан олинган ва захирада қолаётганларга ҳам имконият бердик. Ўйин томонлама йигитларга ҳеч қанақа эътирозимиз йўқ.
- Ўтган йили ҳам “Динамо”га қарши ўйнагансиз. Мутахассис сифатида жамоанинг шаклланганини сездингизми?
- “Динамо” бекорга про лигада лидер эмас. Ўйин томонлама ҳам яхши ва футболчиларнинг савияси ҳам баланд. Бу йил “Динамо” анча кучли таркибга эга. Жамоа мазмунли ўйинига эга.
- Четдан қараганда жамоангиз ҳар таркиб, ҳам ўйин жиҳатидан 4 кундан кейин бўладиган Суперлига ўйинига тайёргарлик кўргандек туюлди.
- Бу тўғри фикр. Бизда карточкалар масаласи бор ва футболчиларни ротация борасида ҳам кўп ўзгартира олмаяпмиз. Таркиб томонлама камчилигимиз бор. Карточкалар туфайли йигитларимиз бир қатор учрашувларни ўтказиб юбордилар. Барибир фикру, ҳаёлимиз Суперлигадаги кейинги ўйинга қаратилган.
Фикрлар