Асрор Алиқулов: "Дуранг биз учун ёмон натижа эмас"
Про лиганинг 22-туридаги марказий тўқнашувда “Қўқон-1912” Яйпанда “Машъал” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг муборакликлар устози Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.
- Рақибни ўрганиб чиққандик ва бугун ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Чунки “Қўқон-1912” билан ўйинларимизда бизни натижаларимиз унчалик зўр эмас. Қўқонликларни қарши ҳужумда ўйнашини олдиндан тахмин қилдик. Гол ўтказиб юбордик, биринчи бўлимда хатоликлар, шошма-шошарликларга йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда йигитларга шижоат ва тезлик қўшишди. Ўйлайманки, танаффусдан сўнг футболчилар борини беришди, гол ҳам урдик. Охирги сонияларгача қайсидир жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Дуранг биз учун ёмон натижа эмас.
- Иккинчи бўлимда Нурмуҳаммад Тошпўлатовни захирадан майдонга туширдингиз. Лекин 20 дақиқадан кейин уни яна захирага олдингиз. Нима учун?
- Жамоага олган пайтимизда жароҳати бор эди, кейин тикланди. Кўряпмизки, у машғулотларда анча ўсишга эришди. Лекин ўйинга бироз киришиб кета олмади. Бизга гол керак эди. Тактик ўзгаришга қўл урдик ва иккита ҳужумчи билан ўйнадик.
Фикрлар