Асрор Алиқулов Кенжабоевни танқид қилди

Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган ОКМК – «Қизилқум» (4:0) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бугунги мағлубиятда айбни ўз зиммамга оламан. Биринчи голга қадар яхши ҳаракат қилдик. Учрашув сўнггида эса интизомни йўқотдик ва 10 киши қолганимиздан сўнг ОКМК истаган ишини қилди.

Кенжабоев билан боғлиқ вазият ҳақида тўхталадиган бўлсам, бу хунук ҳолат. Биз унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадик. Ҳимояланишда сусткашлик қилди. Бу жамоанинг ички муаммолари ва албатта ўйинга таъсир қилмасдан қолмайди.

Футболчи танлашда хато қилдик ва бу қимматга тушмоқда. Биз янги жамоа тузганмиз, жамоадаги узоқ вақтдан буён тўп тепиб келаётган футболчилар бунда ички муҳитни яратиши лозим. Таркибда янгилар кўп, масалан, легионерларимиз турли қитъалардан ва ҳали олдинда қилиниши керак бўлган ишлар кўп», – деди Алиқулов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!