Асрор Алиқулов "Насаф" билан ўйин ҳақида нималар деди?
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Насаф” (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Насаф” ҳужумни яхши кўрадиган жамоа эканлигини инобатга олиб, қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилдик. Гол киритганимиздан сўнг тўп назоратини қаршиликларга топшириб қўйдик. Қисқа масофадаги узатмаларимиз ҳам ўтмади. Афсуски, сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқардик. Кўп вақт майдонда тўпсиз ҳаракат қилдик, бу эса осон иш эмас.
Кенжабоев сўнгги йилларда ўз савиясида ўйин кўрсатмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз. У эса ўзининг индивидуал ҳаракатлари билан жамоамизга.
Қачонки жамоамизда ҳам тўп билан, ҳам тўпсиз яхши ўйнай оладиган, яккакурашларда ғолиб чиқадиган икки таянч ярим ҳимоячиси бўлсагина, биз майдонда икки ҳужумчи билан ҳаракат қилишимиз мумкин”, – деди мутахассис.
Фикрлар