Асрор Алиқулов: "Рақиб вақт чўзишга ҳаракат қилди"
Бугун про лиганинг 8-турида “Қўқон-1912” “Машъал” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов қатнашди.
“Шиддатли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Тўп назоратини олишга ҳаракат қилдик. Лекин “Қўқон-1912”нинг асосий қуроли – бу узун паслар ва стандарт вазиятлар. Биз шуларга тайёргарлик кўргандик. Барибир голларни стандарт ҳолатлардан кейин ўтказиб юбордик.
Ўйинни сақлаб қолишга, имконият яратишга ҳаракат қилдик. Рақиб эса вақт чўзишга ҳаракат қилди. Ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган вақт захиралар сони ва тўхталишлар учун камроқ бўлди, деб ўйлайман. Барибир футболчиларга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман”, - дейди Асрор Чориевич.
Фикрлар