Асрор Алиқулов: Суперлига клубига муносиб қаршилик кўрсатишга уриндик

"Ушбу учрашувга бироз қисқа вақт давомида ҳозирлик кўрган эдик. Лекин шундай бўлса-да, Суперлига клубига муносиб қаршилик кўрсатиш ниятида эдик. Суперлига ва Про лига жамоалари кўрсатадиган ўйин темпида фарқ борлиги сабаб учрашув бошида хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Лекин бугун барча футболчиларимиз майдонда бор маҳоратини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Балким ҳамма ҳам ўзининг тўлиқ потенциалини намойиш этмагандир, аммо бугун йигитлар ёмон ўйнашмади. Ўйин давомида гол ўтказиб, ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Про-лигада ўйинимиз борлиги сабаб бугун баъзи ўйинчиларни майдонга туширмай, уларга дам берган эдик.Балким шу ҳам якуний натижага таъсир ўтказгандир", - деб Алиқуловнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!