"Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 35-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+5'

    Погбанинг узатмасидан кейин Кавани тўпга ета олмади.

  • 90+4'

    Сўнгги дақиқаларни Сульшер шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90+2'

    Кавани урган голдан кейин мезбонларнинг шашти пасайиб кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жарима майдони ичида Уоткинс йиқилиб тушди. Ҳакам симуляция сабаб унга сариқ карточка кўрсатди. Оллининг ҳисобида карточка борлиги туфайли у майдондан четлатилди.

  • 87'

    ГОООООООООООООЛ! Кавани жамоасининг ғалабасини деярли нақд қилиб қўйди!

    Рэшфорднинг жарима майдонига узатган тўпини Эдинсон дарвозага йўллади.

  • 86'

    Бруну Фернандеш ўз ўрнини Неманья Матичга бўшатиб берди.

  • 85'

    Мет Таргет жарима майдони ичида зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 83'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Хендерсон ушлаб олди.

  • 82'

    Жарима майдони ичидан зарба йўллашга ҳаракат қилган Уоткинсни Уан-Биссака тўхтатди.

  • 80'

    Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари ҳам бироз фаоллашиб қолди.

  • 77'

    Жароҳат олган Магуайр ўз ўрнини Эрик Байиига бўшатиб берди.

  • 75'

    Барклининг уриниши ноаниқ бўлди. Хендерсон тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 73'

    Харри Магуайрга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 71'

    Фернандешнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси рақиб ҳимоячисидан қайтди.

  • 70'

    Манкунияликлар майдон бўйлаб кроослар амалга ошириб, тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 68'

    Ҳимояга қайтган Кавани жамоасига фойда келтира бошлади.

  • 65'

    Мэйсон Гринвуд ўз ўрнини Эдинсон Каванига бўшатиб берди.

  • 63'

    Иккинчи таймда "қизил иблислар" катта устунлик намойиш этмоқда.

  • 61'

    Брунунинг узатмасидан кейин Мартинес тўпни эгаллаб олди.

  • 60'

    Траоренинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон қайтарди.

  • 59'

    Магуайрнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 58'

    Жарима майдони ичида Рэшфорд ва Конса елкама-елка кураш олиб борди. Маркус йиқилиб тушди ва туриши билан рақиби билан тортишиб кетди. Ҳакам футболчиларни тинчлантирди.

  • 56'

    ГОООООООООООЛ! МЮдан кичик камбэк!

    Мэйсон Гринвуднинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 54'

    "Иштаҳаси очилган" манчестерликлар рақибни босимда ушлаб турибди.

  • 52'

    ГООООООООООООЛ! Бруну пенальтини аниқ амалга оширди!

    Тўп қаршисига келган Фернандеш ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 51'

    Жарима майдони ичида Дуглас Луис Погбани йиқитди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 50'

    Баркли жамоасининг ҳужумини муваффақиятли якунлай олмади.

  • 48'

    Поль Погбанинг кучли зарбаси йўлига Мингс ғов бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Уоткинс огоҳлантирилди.

  • 45+1'

    Жамоадоши узатган тўпга Эл-Гази ета олмади.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Эзри Консага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    Траоре Магуайрга нисбатан қалтис ўйнади. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 40'

    Бу сафар Гринвуднинг уринишини дарвозабон бартараф этди.

  • 39'

    Жамоасининг узоқ давом этган ҳужумини Рэшфорд аниқ зарба билан якунлади. Мартинес ўз ўрнида.

  • 36'

    Погба тўп ўрнига Траоренинг оёғига зарба бериб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 34'

    Люк Шоунинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 31'

    Ўйин темпи пасайди. Футболчилар эҳтиёткор футбол кўрсатмоқда.

  • 29'

    Мудофаада тартибли ҳаракат қилаётган бирмингемликлар рақибга катта муаммо туғдирмоқда.

  • 26'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган манкунияликлар фаолликни оширишга уринмоқда.

  • 24'

    ГОООООООООЛ! Мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Бертран Траоренинг ўткир бурчакдан йўллаган мукаммал зарбасини Хендерсон қайтара олмади.

  • 21'

    Жарима майдони ичида турган Рэшфордга тўп етиб келишига Таргетт йўл қўймади. Меҳмонлар хавфли ҳужум уюштирганди.

  • 18'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Магуайр узоқлаштирди.

  • 16'

    "Астон Вилла" футболчилари рақиб жарима майдони атрофида бирин-кетин хавфли вазиятлар ташкил этяпти.

  • 14'

    Тўп назорати секин-аста мезбонлар томонга ўтмоқда.

  • 12'

    Бирмингемликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 11'

    Мезбонларнинг ҳужуми зарба билан якунланди. Траоренинг уринишидан кейин тўп ҳимоячидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 9'

    Фреднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 8'

    Дастлабки дақиқалар "қизил иблислар"нинг тўлиқ устунлиги остида ўтмоқда. Тўп назорати 17-83% МЮ фойдасига.

  • 6'

    Жарима майдонига ёриб кирган Шоунинг зарбасини Мартинес қайтарди.

  • 5'

    Гринвуд дарвоза олдига тўпни ташлаб берди. Бу нуқтада МЮ футболчиларидан ҳеч ким йўқ эди.

  • 3'

    Илк дақиқаларни манчестерликлар фаолроқ ўтказмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!