"Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Решфорднинг бирга-бир вазиятдан берган зарбасини Пепе Рейна қайтарди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Фред огоҳлантирилди.

  • 83'

    "Астон Вилла" футболчисининг берган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.

  • 81'

    Накамба Жеймсга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 79'

    Марсьяль ва Гринвуд ўрнига Игало ва Жеймс майдонга тушди.

  • 71'

    Брунунинг ўрнига Фред майдонга тушди.

  • 70'

    Уотер-брек

  • 66'

    Матич ўрнига МакТоминей ва Ван-Бисакка ўрнига эса Брендон Уильямс майдонга тушди.

  • 61'

    Марсьялнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 58'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Погба жарима майдони ташқарисидан Рейна дарвозасини ишғол қилди.

  • 56'

    Решфорднинг голи офсайддаги Погбанинг ҳалал бериши сабаб бекор қилинди.

  • 52'

    Томпсонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 49'

    Ван-Бисакканинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гринвуд жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилди.

  • 45+'

    Неманья Матич огоҳлантирилди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Фернандешнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 40'

    Ван-Бисакка огоҳлантирилди.

  • 37'

    Гринвуднинг ажойиб зарбасини Пепе Рейна қайтаришга эришди.

  • 27'

    ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Португалиялик ярим ҳимоячи 11 метрлик нуқтадан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди.

  • 25'

    Бруну Фернандеш пенальти ишлаб олди.

  • 25'

    Трезегенинг хавфли зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.

  • 23'

    Уотер-брек

  • 19'

    Грилишнинг ҳаводан узатилган тўпга тўхтатмасдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 10'

    Дуглас Луиснинг жарима зарбаси жонли деворга тегди.

  • 4'

    Эль Газининг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 3'

    Гринвуд ажойиб вазиятдан зарба бера олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!