"Aston Villa" - "Tottenxem": Matnli translyatsiya
Assalomu alaykum, muxtaram futbol ixlosmandlari! Angliya Premer-ligasi 18-turidan o‘rin olgan qoldirilgan o‘yin bo‘lib o‘tadi. Ushbu "Aston Villa" - "Tottenxem" uchrashuvi matnli translyatsiya ko‘rinishida e’tiboringizga havola etiladi. Uni sizlar bilan Javohir Azimov kuzatib boradi.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
Ўйин асабий руҳда давом этмоқда. Бу сафар Мэтт Таргет жазоланди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Бергвейн рейд уюштирмоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар уни тўхтатди.
- 86'

Футболчилар асабларини жиловлаб олиши лозим. Бу сафар МакГинга сариқ карточка кўрсатилди.
- 84'

Рақибига нисбатан қоида бузган Карлос Винисиус огоҳлантирилди.
- 82'

Танги Ндомбеле ўз ўрнини Мусса Сиссокога бўшатиб берди.
- 79'

Хьёйбергнинг зарбасидан кейин Мартинес тўпни қайтарди.
- 76'
Бен Дэвиснинг жамоадошлари томон оширган тўпи рақиб томонидан олиб қўйилди.
- 74'

Рақибига нисбатан қоида бузган Мэтти Кэшга сариқ карточка кўрсатилди.
- 71'
Стивен Бергвейннинг узатмаси мўлжалга аниқ бормади.
- 68'

ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!
Нуқта қаршисига келган Харри Кейн жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
- 67'

Ўз жарима майдони ичида Мэтти Кэш қўполлик ишлатди. Лондонликлар пенальтига эга бўлди.
- 66'

"Тоттенхэм" сафида Ло Чельсо ўрнига Бергвейн майдонга тушди. Шунингдек, мезбонлар таркибида Росс Баркли Морган Сансонни алмаштирди.
- 64'

Жованни Ло Чельсога сариқ карточка кўрсатилди.
- 61'

Бертран Траоре ўрнига Анвар Эль-Гази майдонга тушди.
- 58'
Ўйин меҳмонларнинг устунлиги остида давом этмоқда.
- 56'

Регилон ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Бен Дэвис майдонга тушади.
- 53'

Рақиби билан тўқнашиб кетган Регилонга тиббий ёрдам керак.
- 52'
Жарима майдонига ёриб кирган Моура пас беришда адашди.
- 50'

"Тоттенхэм" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 48'
Кейннинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Тайм сўнгини меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда
- 42'

Ндомбеленинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 41'
Моуриньо шогирдлари бурчакдан тўпни ўйинга киритиб бериш имкониятини қўлга киритди.
- 38'
Гол ўтказиб юборган мезбонлар фаолликни тўхтатмаяпти.
- 36'
Винисиуснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи блок қўйишга муваффақ бўлди
- 34'
Бирмингемликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазитяга эга бўлди.
- 32'

Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Лукас Моура қайтариб юборди. Бугун бразилиялик футболчи анча фаол.
- 31'
Мезбонлар жавоб тариқасида яхши ҳужум уюштирди ва бурчак зарбасига эга бўлди.
- 29'

ГОООООООООООООООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!
Лукас Моуранинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Винисиус ҳисобни очди.
- 26'
"Шпорлар" ўз назоратини қўлга ола бошлади.
- 24'
Бу сафар Карлос Винисиус ҳамда Эзри Конса ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.
- 22'

Олли Уоткинс воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 20'
Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур. Ортиқча қўполликлар бироз кўпайиб кетди.
- 17'

Карлос Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам хуштагини чалди.
- 15'
Ҳозирча, ҳар икки жамоа мудофаада ишончли ҳаракат қиляпти.
- 12'

"Тоттенхэм" футболчилари бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 11'
Серхио Регилоннинг узатмасидан кейин тўпни бирмингемликлар узоқлаштирди.
- 8'
Мэтт Таргетт ижро этган стандарт вазиятни ҳимоячилар бартараф этди.
- 5'
"Шпорлар" тўпни назорат қилмоқда. Рақиб прессинг уюштиряпти.
- 3'

Рақиби билан тўқнашиб кетган Танги Ндомбелега тиббий ёрдам керакка ўхшайди.
- 1'

Ўйин бошланди!

Fikrlar