"Астон Вилла" афсонаси 32 ёшида фаолиятини якунлади

"Астон Вилла" клуби собиқ ҳужумчиси Габриэль Агбонлахор футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

32 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.

Қайд этиш лозимки, Агбонлахор "Астон Вилла" тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун фаолиятини айнан Бирмингем клубида ўтказган (2005-2018).

Бундан ташқари Агбонлахор "Астон Вилла" тарихидаши АПЛда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 75та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!