"Астон Вилла" МЮга етиб олди ва фақатгина "Ливерпул"дан ортда қолмоқда!
"Астон Вилла" клуби икки ўйин натижасига кўра, "Лестер" (2:1, 1:1) ни мағлуб этиб, Англия лига кубогининг финалига чиқди.
Шу тариқа, Бирмингем клуби ўз тарихида 9-бор ушбу турнирнинг финалига етиб келиб, бу кўрсаткич бўйича "Манчестер Юнайтед" билан тенглашиб олди ва "Арсенал", "Тоттенхэм", "Челси" (8 мартадан) клубларидан ўзиб кетди. "Астон Вилла"дан фақатгина "Ливерпуль" (12 бор) кўпроқ финалда ўйнаган.
Маълумот учун, "Вилла" жамоаси 5 маротаба ушбу мусобақа чемпионига айланган. Сўнгги бор, 1996 йили "Лидс" (3:0) ни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланган эди.
Динь Смит шогирдларига финалда "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" қарама-қаршилигининг ғолиби тўқнаш келади.
Фикрлар