"Астон Вилла"дан учралган мағлубиятдан кейин Поттер нималар деди?

"Челси" Премьер-лиганинг 29-турида "Астон Вилла"га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда Уоткинс ва Макгинн гол уриб, "аристократлар"ни турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетишига сабабчи бўлди. Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Грэм Поттер ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз ушбу натижани қабул қилиб, яхшиланишда давом этишимиз керак. Бизни олдинда "Ливепруль"га қарши ажойиб баҳс кутиб турибди. Статистика ижобий. Йигитлар борини бериб ўйнади. Мен натижа учун жавобгарман," - деди Поттер. 

Англиялик мутахассиснинг кетиши ҳақида хабарлар йўқ. Аммо у клубни тарк этса, Нагельсманн "аристократлар" бошқарувига келиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abdulloh Maqsudov
02/04/2023 05:10
Кесин тезрок, наглесманн