"Аталанта" - "Реал Мадрид". Машҳур сайтлар ўйин натижасини тахмин қилди

  • 10 декабрь, 2024, 18:03
  • Jahongir Inomjonov
  • 2
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бугун Чемпионлар лигаси доирасида "Аталанта" - "Реал Мадрид" жамоалари баҳс олиб боради.

А Серия турнир жадвалида яққол етакчига айланган "бергамоликлар" ўз майдонида Ла Лиганинг иккинчи поғонасидан жой олган "Лос-Бланкос" билан тўқнаш келади.

Бир неча машҳур сайтлар учрашувдаги тахминий натижаларни эълон қилди.

"SPORTSKEEDA" нашри мазкур баҳсда томонлар кучи тенг келишини тахмин қилмоқда: "Аталанта" 2:2 "Реал Мадрид"

"Sportingnews" нашри мезбонлар ғалабасига ишонмоқда: "Аталанта" 2:1 "Реал Мадрид"

"90Min" нашрининг ёзишича минимал устунликда меҳмонларнинг қўли баланд келади: "Аталанта" 1:2 "Реал Мадрид"

"SportsMole" эса жамоалар дуранг натижа қайд этишини ёзди: "Аталанта" 1:1 "Реал Мадрид"

Sports.uz сайти эса бугунги беллашув 2:0 ҳисобида "Аталанта" фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Реал мадрид
12/12/2024 14:53
Фолбин булиб кетишибди
Sunnatjon Hamdamov
10/12/2024 23:25
Bugun durrang buladi yoki 1:1
Yoki 2:2