"Аталанта" футболчиси: Роналду жуда ҳам чиройли, у худди қўғирчоққа ўхшайди

“Аталанта” клуби хавбеки Алехандро Гомес "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ташқи кўриниши ҳақида гапирди.

“Мен ундан ўғлим билан бирга суратга тушишини сўрадим. Қасам ичаманки, у худди сохтадек туюлди. Криштиану ақл бовар қилмайдиган даражада гўзал қўғирчоққа ўхшайди. У Барбининг дўсти Кенга ўхшайди. У шунчаки чиройли”, - дейди Гомес.

Эслатиб ўтамиз, Роналду февралда 35 ёшга тўлди. У жорий мавсум “Ювентус” сафида 43 та ўйинда майдонга тушди ва 34 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!