"Аталанта" Гомесга ўринбосар топди

ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calcio Atalanta нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли хорватиялик футболчига "Аталанта"дан таклиф бўлмоқда. Бергамоликлар раҳбарияти жамоа сардори Алехандро Гомеснинг жамоадан кетаётгани сабаб, унинг ўрнига муносиб футболчи қидирмоқда. Влашичнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Никола Влашич жорий мавсум ЦСКА сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!