"Аталанта" ҳужумчиси "Барселона"га кўчиб ўтмоқчи

CHERY AUTO

"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман Италия клубини тарк этиб, "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда "BarcaUniversal" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, агар футболчи "Аталанта" билан амалдаги шартномаси (2026 йил июнь) тугашини кутмаса, унинг трансфери тахминан 30 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, Лукман жорий мавсум барча мусобақаларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию