«Атлетик» - «Реал»: хулосалар, фаоллар, омадсизлар
Ads

«Сан-Мамес» испан футболининг уч тарихий клубларининг иккитаси жангига гувоҳ бўлди. Ўйин якунида мадридликларнинг янги мавсумдаги ажойиб стартига барҳам берилди. Пойтахт клуби муҳим икки очкони қўлдан чиқарди. Хўш, ушбу учрашувнинг ғолиб ва мағлублари кимлар?

Ғолиб: Икер Муниаин

Икер Муниаин 25 ёшидаёқ «Атлетик Билбао» учун 369 ўйин ўтказишга эришди. Бу ҳайратланарли, бироқ у катта футболни орттириб олган жиддий жароҳати сабаб бир неча ой ўтказиб юборганини унутмаслигингиз керак.

Муниаин 16 ёшидаёқ ўз дебютини ўтказган эди. У ўшанда бутун дунёни забт этадигандек таассурот уйғотганди. Мураббийнинг нотўғри қарорлари ва албатта жароҳатлар унинг келажагига соя солди. Аммо «Реал»га қарши баҳсда «кичик йўлбарс» жангга киришди.

Муниаин «қаймоқранглилар»га қарши сенсацион ўйин кўрсатди. Ҳужумга барқарор куч ва етакчилик қобилиятини намойиш қилди.

Мағлуб: Икер Муниаин

Ғолиб бўлиш билан бирга Икер Муниаин мағлублар қаторида ҳам бор. Иккинчи бўлимда озгина ўйнаган футболчи яна жароҳат олди ва ўйинни давом эттиролмаслиги маълум бўлди.

«Атлетик» таваккал қилишни истамади ва уни Андер Капа билан алмаштирди. Аммо Муниаиннинг юзида умидсизликни кўришингиз мумкин эди. Бу юракни ларзага солувчи лаҳза эди, ҳеч шубҳасиз Муниаин бироз муддат яна футбол ҳавосидан баҳраманд бўла олмайди.

Ғолиб: Унаи Симон

Кепа ким? «Атлетик» шу ёзда асосий дарвозабонини рекорд даражадаги маблағга пуллашга муваффақ бўлди. Кепа ажойиб дарвозабон эди, унинг кетиши ва ўринбосари бўлиши кутилган Яго Эррериннинг жароҳати Атлетик ҳимоясида «ғор»ни очиб бериши керак эди. Аммо бундай бўлмади, ёш посбон Унаи Симон («Эльче»дан ижарадан қайтарилди) ўйинга қўшилди ва клуб унга ишониши мумкинлигини намойиш қила бошлади.

Симон «қироллик клуби»га қарши ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. У нафақат мадридликлар ҳужумидан қўрқмади, балки ажойиб сейвларни ҳам амалга оширди. Унинг Гарет Бейл, Серхио Рамос ва айниқса Марко Асенсиоларнинг хавфли зарбаларини қайтариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Мағлуб: Серхио Рамос

«Реал Мадрид» сардори Испания шимолида ўзининг энг ёмон учрашувларидан бирини ўтказди. Хорватия устидан Испания таркибида ажойиб ғалабага эришган Рамос тушунарсиз тарзда ўзининг энг яхши спорт формасини намойиш қила олмади.

Унинг ўйини ҳақиқатдан ёмон эди. «Реал» мухлислари ундан сўнгги дақиқаларда ғалаба голи кутишгани аниқ.

Ғолиб: Каземиро

Биринчи бўлимда «Реал Мадрид» мезбон жамоа тарафидан мутлақо қамалга олинди. Улар мадридликларнинг ярим ҳимояси таянч нуқтаси ожизлиги сабаб бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда Хулен Лопетеги майдонга Каземирони ташлади ва барчаси улар фойдасига ўзгарди.

Бразилиялик футболчи ярим ҳимояга мустаҳкамлик бағишлади. «Реал»да «Атлетик» шерларига қарши кураша оладиган ярим ҳимоячи пайдо бўлди. Албатта Каземиро «Реал»нинг барча муаммоларини тўлиқ ҳал қила олгани йўқ. Аммо унинг майдондалиги жамоанинг ҳужум имкониятларини анча оширди.

Ғолиб: Иско

Иско ушбу оқшом Хулен Лопетегининг порлоқ юлдузига айланмади. Чунки у ўйинни захирадан бошлади. У жамоаси «Сан Мамес»дан қийналаётганини кузатиб ўтиришга мажбур бўлди. Бундай ҳолат Зидан қўли остида ҳам тез-тез содир бўларди. Иско кўпинча захирада қолдириларди.

Бироқ Лопетеги Зидан эмас. У Искони Муниаин захирага олинганидан 10 дақиқа ўтиб майдонга туширди. Лопетегининг қарори тўғри бўлиб чиқди ва Иско майдонга тушар-тушмас орадаги мувозанатни йўққа чиқарди. Қимматли бир очко Исконинг голи туфайли қўлга киритилди.