Ads

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ўзининг расмий сайти орқали етакчи ярим ҳимоячиси Икер Муниаин билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 25 ёшли футболчи басклар сафида 2025 йилгача тўп суради. Эътиборли жиҳати, ушбу келишувда Муниаинни товон пули белгиланмаган. Энди унинг трансфер ҳуқуқи тўлалигича “Атлетик” қўл остига ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Муниаинга "Ливерпуль" ва "Наполи"дан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Муниаин “Атлетик” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 359та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 51та гол ҳамда 36та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар