"Атлетик" футболчилари ҳам рози бўлишди

CHERY AUTO

"Атлетик" расмий матбуот-хизмати хабарига кўра, коронавирус пандемияси ортидан Испанияда футбол мавсуми тўхтатилгани боис клуб футболчилари билан ўтказилган маошлар қисқаруви бўйича музокаралар ижобий якунланган.

Tecno

Бильбаолик футболчилар пандемия вақтидаги молиявий зарбаларни юмшатиш мақсадида маошларини 17 фоизгача пасайтириш бўйича келишувга рози бўлишган.

Унга кўра, агар мавсум давом эттирилмайдиган бўлса, унда футболчилари маоши 17 фоизга, агар турнинг қолган баҳслари мухлисларсиз майдонда ўтказилса 6 фоизга қисқаради.

Испанияда мавсум тўхтатилгунича "Атлетик" турнир жадвалида 37 очко билан 10-ўринни банд этиб турган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию