"Атлетико" - "Атлетик": Ўйинда ҳисоб очилди! (матлни трансляция)
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 18-туридан ўрин олган "Атлетико" Мадрид - "Атлетик" Бильбао учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Атлетико" қолдирилган ўйинда иродали ғалабага эришиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+4'
Лоди сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+1'
"Атлетик" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
Карраско ўрнига Лоди ўйинни давом эттиради.
- 89'
Льоренте ўрнига Кондогбиа ўйинни давом эттиради.
- 86'
Беренгернинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 83'
"Атлетик" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Мадридликлар қарши ҳужумда.
- 82'
Марселино Гарсия Тораль яна бир ўзгаришни амалга оширди: Икер Муниаин ўрнига Хон Морсильо ўйинга қўшилди.
- 81'
Бильбаоликларда ўзгариш: Оскар де Маркос ўрнига Андер Капа ўйинга қўшилди.
- 78'
"Атлетико" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олмади. Қарши ҳужум.
- 75'
Рауль Гарсия ўрнига Вильялибре майдонга тушди.
- 74'
"Атлетик"да ҳам ўзгариш: Унаи Лопес ўрнига Унаи Энседор ўйинга қўшилади.
- 72'
Ўзгариш: Суарез майдонни тарк этиб, ўрнига Торрейра ўйинни давом эттиради.
- 71'
"Атлетико" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.
- 68'
Симеоне ўзгаришларни ишга солади: Лемар ўрнига Сауль ўйинга қўшилади.
- 67'
"Атлетико"да ўзгариш: Жоау Фелиш ўрнига Анхел Корреа ўйинг қўшилди.
- 64'
Карраско яхши ўйнади. Рақибни тўпсизлантирди.
- 62'
Зарбалар сони 4-1!
- 59'
Ўзгариш: Микель Весга ўрнига Дани Гарсия ўйинга қўшилади.
- 55'
Оскар де Маркоснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 54'
"Атлетик" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 51'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Луис Суарез пеналтидан аниқ фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2-1!
- 50'
Пенальти! Унаи Симон жарима майдончаси ичида қўполлик қилди ва бош ҳакам нуқтани кўрсатди. Суарез уни ижро этади.
- 49'
Тома Лемар жарима майдончаси ичига тўпни узатди, ҳимоячилар фаол.
- 48'
Луис Суарез офсайдда қолиб кетди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+1'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лемарнинг ажойиб узатмасидан сўнг Маркос Льоренте сўнгги дақиқада гол уриб ҳисобни тенглаштирди! 1-1!
- 45+'
Бош ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 44'
"Атлетик" ўнг қанотдан жарима тўпи тепади.
- 43'
Фелипе ҳакамга эътироз билдириш жараёнида қўполлик қилди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 42'
"Атлетик" футболчиси Микель Весга қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 41'
Рауль Гарсия иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни узоқлаштирди.
- 40'
"Атлетико" тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 40'
Маркос Льоренте ҳужумда фол қайд этди. Бош ҳакам Хесус Хиль Монсано ҳуштагини чалиб, жарима зарбаси белгилади.
- 38'
Оскар де Маркос қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 37'
"Атлетико" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.
- 35'
Янник Карраско узоқ масофадан дарвозанинг пастги бурчагига зарба берди! Дарвозабон уни бурчакка чиқариб юборди.
- 34'
Маркос Льоренте ҳимоячиларни алдаб ўта олмади. Тўп йўқотилди.
- 33'
Иньяки Уильямс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар хатосиз ўйнади.
- 29'
"Атлетик" футболчилари чиройли ҳужумлар ташкил этмоқда. Узатмалар сони кўп ва аниқ.
- 26'
Киран Триппьер учрашувда 2-бор офсайдда қолиб кетди.
- 25'
Тўп назорати мадридликлар фойдасига. Бироқ бу назорат жуда юқори эмас. 54-46! Бильбаоликлар ҳам ажойиб ўйин кўрсатишмоқда.
- 22'
ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Иньяки Уильямснинг узатмасидан сўнг Икер Муниаин тўпни дарвозага михлаб қўйди! Ҳисоб очилди дўстлар! 0-1!
- 20'
Рауль Гарсиянинг узатмасини яна бир бор ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 18'
Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.
- 17'
Икер Муниаин жарима майдончаси ичига ўнг қанотдан узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни ташқарига чиқариб юборди.
- 15'
Алехандро Беренгер қўл билан ўйнади. Жарима тўпи.
- 14'
Рауль Гарсия жарима майдончаси ичига хавфли узатма амалга оширди, ҳимоячилар боши билан тўпни узоқлаштирди.
- 11'
Киран Триппьер офсайдда қолиб кетди.
- 9'
Эрмосонинг саъй-ҳаракатлари ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли амалга ошмади.
- 7'
Жоау Фелиш жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар узатмани блоклади.
- 6'
Луис Суарес ҳужумда фол қайд этди ва "Атлетико"нинг ҳужуми якунланди.
- 5'
Тома Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 4'
"Атлетико" футболчилари кўплаб майда паслар билан ўйинни давом эттирмоқда. Ҳужум дарвозага қадар бормаяпти.
- 2'
"Атлетик" ҳужумчиси Рауль Гарсиянинг узатмаси у қадар омадли чиқмади. Рақиб ҳимоячиларидан бири тўпни узоқлаштирди.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар