"Атлетико" - "Локомотив": Матнли трансляция

УЕФА Чемпионлар лигаси 4-тур баҳслари давом этмоқда. Сизларнинг эътиборингизга соат 01:00 дан бошлаб "Атлетико" - "Локомотив" ўртасидаги учрашувни матнли трансляция кўринишида ҳавола этамиз.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Зе Луиш мезбонлар жарима майдони ичида йиқилиб тушди, пенальти йўқ.

  • 90+3'

    Томас Лемар узатмасини Томас Лемар ушлаб олди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Хосе Мария Хименес бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, бироқ бироз ноаниқ.

  • 88'

    Саульнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди, бурчак тўпи.

  • 85'

    Серхио Камельо қўполлик ишлатди.

  • 85'

    Станислав Магкеевнинг кучли зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

  • 84'

    Томас Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ Гилерме олдиинга чиқиб, тўпни ушлаб олди.

  • 81'

    Кокенинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 80'

    Томас Лемарнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 80'

    Томас Лемар узатган пасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 76'

    ЎЗГАРИШ! Антон Миранчук учун ўйин якунига етди, Станислав Магкеев баҳсни давом эттиради.

  • 76'

    ЎЗГАРИШ! Дмитрий Рыбчинский ўйинга қўшилди, Франсуа Камано захирага олинди.

  • 75'

    Томас Лемарнинг бурчакдан узатган пасига ҳимоячилар эга чиқишди ва тўпни узоқлаштиришди.

  • 75'

    Янник Каррасконинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 73'

    Жоау Фелиш жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилмоқда.

  • 73'

    Анхель Корреанинг пасига жамоадошлари тушунишмади.

  • 69'

    ВАРдагилар учрашув бош ҳакамига гол ўйиндан ташқари ҳолатдан сўнг киритилганини хабар қилишди. Ҳаммаси бошидан бошланади.

  • 68'

    ГОООООЛ! Коке гол урмоқда.

  • 66'

    Янник Каррасконинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 62'

    Сауль рақибига қўполлик ишлатди.

  • 60'

    ЎЗГАРИШ! Ренан Лоди ўринини Марио Эрмосога бўшатиб берди.

  • 60'

    ЎЗГАРИШ! Маркос Льоренте захирага олинди. Тома Лемар майдонга тушди.

  • 58'

    Зе Луиш Локомотив ҳужумини ривожлантира олмади.

  • 55'

    Сауль рақиб жарима майдони яқинида дарвоза томон кучли зарба йўллади, дарвозабон зарбани қайтарди.

  • 54'

    Янник Каррасконинг пасига жамоадошлари етиб бора олишмади.

  • 50'

    Стефан Савич ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 48'

    Мурило жарима зарбасидан сўнг дарвозага боши билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 46'

    Сауль рақибининг юзига зарба бериб юборди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтишди, иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Хакам хуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жоау Фелишнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 42'

    Коке жарима майдонига яқин жойдан зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 39'

    Стефан Савич қўполлик ишлатди, Рефер уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 38'

    Янник Карраско ҳимоячилар қуршовида зарба йўллади, тўп рекошет билан майдонни тарк этди.

  • 37'

    Данил Куликов ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 36'

    Владислав Игнатьев қанотдан жарима майдонига тўпни узатди, бироқ ҳимоячи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 34'

    Зарбалар бўйича статистика: 9:0.

  • 32'

    Ведран Чорлука ҳужумда фол ишлатди.

  • 28'

    Маркос Льоренте яқин масофадан кучли зарба йўллади, Гилерме аниқ ўйнади ва тўпни эгаллаб олди.

  • 27'

    Стефан Савич ҳужумда фол ишлатди.

  • 25'

    Ренан Лодининг пасидан сўнг ҳимоячи тўпни узоқлаштиришга уринди, бироқ Маркос Льоренте тўпни эгаллаб дарвозага кучли зарба йўллади, Гилермедан сейв.

  • 24'

    Янник Каррасконинг узатмасини Фоау Фелиш дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 23'

    Атлетико бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 22'

    Янник Карраско рақибига қўполлик ишлатди, меҳмонлар жарима тўпи тепишади.

  • 21'

    Ренан Лодининг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 19'

    Сауль қўпол ўйнади. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 18'

    Майдоннинг иккинчи қисмига узатилган пасга Киран Триппьер ета олмади.

  • 17'

    Киран Триппьер қанотдан ҳужум ташкил қилди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, тўп майдонни тарк этди.

  • 16'

    Ренан Лоди тўпни жарима майдонига узатди, унга Гилерме биринчи бўлиб етиб келди ва тўпни эгаллаб олди.

  • 13'

    Анхель Корреа воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Офсайд.

  • 12'

    СЕЙВ! Маркос Льорентенинг ноқулай зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 12'

    ИМКОНИЯТ! Анхель Корреа қулай вазиятдан зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 11'

    Кокенинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 9'

    Маркос Льорентенинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарсига чиқариб юборишди.

  • 9'

    Сауль рақибига қўполлик ишлатди.

  • 7'

    Ҳужум вақтида Янник Каррасконинг қўлига тўп тегди. Локомотив тўпни ўйинга киритади.

  • 7'

    Яқин масофадан Янник Карраско дарвозага зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 4'

    Дмитрий Живоглядов қўполлик ишлатди. "Атлетико" тўпни ўйинга киритади.

  • 3'

    Ренан Лодининг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Маркос Льорентенинг қанотдан узатилган пасига Жоау Фелиш аниқ зарба бера олмади.

  • 1'

    Анхель Корреа тўғридан тўғри дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!