"Атлетико" 2,5 ойга дисквалификация қилинган Триппьерга ўринбосар топди

"Арсенал" ҳимоячиси Энсли Мэйтленд-Найлз фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, 23 ёшли футболчига "Атлетико"дан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. “Матрасчилар” уни 2,5 ойга дисквалификация қилинган Киран Триппьер ўрнига муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

Қайд этиш лозимки, “канонирлар” Энслини ёзда “Вулверхэмптон”га 25 миллион еврога сотмаган эди.

Мэйтленд-Найлз жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!