Ads

"Порту" клуби ҳимоячиси Фелипе фаолиятини "Атлетико" Мадридда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери “матрасчилар”га 20 млн еврога тушган.

Маълумот учун, Фелипе “Порту” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу давр мобайнида жами 142та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришди.