"Атлетико" АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи
"Атлетико Мадрид" "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Крисантус Учени сотиб олмоқчи.
Маълум бўлишича, "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоненинг шахсан ўзи Учени жамоада кўришни истамоқда. "Footbloom" берган хабарларга кўра, ушбу трансфер қишда амалга ошиши мумкин. "Хетафе"даги ёрқин ўйинлари сабаб "Кристал Пэлас" уни сотиб олганди. Бироқ нигериялик футболчи АПЛда ўзини кўрсата олмаяпти. Симеоне эса уни ўз тизимига тўғри келади ва Диего Коста каби муваффақиятга эришади деб ҳисобламоқда. Шунингдек, "Атлетико" Учени Сёрлотга алмаштириш вариантини ҳам кўриб чиқяпти.
22 ёшли футболчи жорий мавсумда "бургутлар" сафида 8 та учрашувда майдонга тушди.



Фикрлар