“Атлетико” АПЛнинг икки юлдузини кутмоқда

Чемпионлик учун курашда “Реал” ва “Барселона”га жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилаётган “Атлетико” ёзги трансферлар вақтида таркибини Англия чемпионати вакиллари билан кучайтирадиган бўлди.

Мадридликлар “Челси”дан кетиш илинжида юрган Ҳаким Зиешга кўз тикмоқда. Томас Тухель келганидан бери етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган марокашлик ярим ҳимоячи жамоадаги аҳволидан норози. 27 ёшли футболчи “Аякс”дан олиб келинганидан бери Анлия премьер-лигасида атиги 13 та ўйинда майдонга тушди.

Шунингдек, Диего Симеоне “Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказеттни ҳам ўз таркибида кўрмоқчи. Лондонликлар франциялик тўпурарни ёзда 35 миллион еврога сотиб юборишини ҳозирдан маълум қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар