"Атлетико" "Арсенал"дан норози ҳужумчини ўзига олмоқчи

"Атлетико" вакиллари Александр Ляказеттни кузатиб боришмоқда, деб хабар бермоқда "Mundo Deportivo" нашри. Манбанинг маълумот беришича, франциялик футболчи жамоасининг Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаётганидан норози. Бу вазиятдан "Атлетико" унумли фойдаланиб қолиши мумкин.

Маълумот учун, Ляказетт жорий мавсум АПЛнинг 20 учрашувида майдонга тушиб 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!