“Атлетико” ашаддий рақиби “Реал”дан футболчи олмоқчи

Мадрид шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган икки клуб – “Атлетико” ва “Реал”нинг муносабатларини дўстона, деб бўлмайди. Бу жамоаларнинг футболчи алмашиши ҳам деярли имконсиз.

Шунга қарамай, Диего Симеоне рақиб жамоа тарбиялаган футболчини ўз жамоасига таклиф этмоқчи. “Атлетико” Зинедин Зиданнинг ишончини қозона олмасдан “Арсенал”га ижарага бериб юборилган Дани Себальосга етарли даражада ўйин амалиёти бермоқчи.

“Атлетико” 24 ёшли ярим ҳимоячи учун “Реал”га 40 миллион евро тўлашга тайёрю. “Қироллик клуби” ҳам ўзи истаган футболчиларни олиш учун бу таклифни қабул қилиши кутилмоқда.

Себальоснинг ўзи “Арсенал”нинг жамоада қолиш ҳақидаги чорловини қабул қилмади. Истеъдодли ярим ҳимоячи юртида тўп тепмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!