Ads

"Атлетико" клубнинг словениялик дарвозабони Ян Облак узоқ муддатга сафдан чиқди. 

Cadena Cope нашри тарқатаётган хабарга қараганда,  футболчининг майдонга тушишига Испания чемпионати 15-турида елкасидан орттириб олган жароҳат сабаб бўлган. 

Нашрда келтирилишича,   футболчига елка чиқиши ташхиси қўйилган ва энди унинг тикланиши учун 3-4 ой керак бўлади.

Қайд этиш жоиз, мадридликлар февраль ойида чемпионликка асосий давогарлардан ҳисобланган Испания чемпионатида "Барселона" ва Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида "Байер" клубларига қарши баҳс олиб боради.