"Атлетико" Диего Коста ўрнига "Реал Сосьедад" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

“Атлетико” яқиндагина жамоани тарк этган ҳужумчи Диего Костага муносиб ўринбосар қидирмоқда.

Мадридликлар бу борада “Реал Сосьедад” форварди Виллиан Жозени кўз остига олиб қўйган. “Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан музокаралар муваффақиятсиз якунлангач, “матрасчилар” айнан 29 ёшли бразилиялик футболчи номзодига тўхталишган. Виллиан Жозенинг хизматларини “Атлетико”га унинг агенти таклиф қилган.

Жозе жорий мавсум Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!