"Атлетико" етакчи футболчисидан айрилди
"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоау Феликс мушакларидаги жароҳат олди ва сафдан чиқди.
Журналист Рубен Уриянинг сўзларига кўра, португалиялик футболчи тўлиқ тиклангунига қадар якка тартибда шуғулланади. Феликс жароҳат туфайли Ла Лиганинг 14-туридан ўрин олган "Осасуна"га ҳамда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Милан"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Бундан ташқари, Антуан Гризманн ҳам дисквалификация туфайли Италия клубига қарши ўйинда майдонга тушмайди.
Феликс жорий мавсум “Атлетико” таркибида Ла Лигада 7 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар