"Атлетико" етакчилари сафга қайтди

  • 21 февраль, 2020, 23:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид клуби форварди Жоау Фелиш жароҳатидан соғайиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Tecno

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра таркибга шунингдек Эктор Эррера ва Кевин Триппьерлар ҳам қўшилишган.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш жароҳат сабаб “Атлетико”нинг сўнгги 4 та ўйинини ўтказиб юборди. Бироқ, у катта эҳтимол билан келаётган "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушади.

Маълумот учун, 20 ёшли Фелиш жорий мавсум Ла Лигада 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!