Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Хуанфран эртага Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши муҳим ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи машғулотларнинг бирида мушакларидан жароҳат олган. Унинг жароҳати қай даражада ва қачон сафга қайтиши номаълум. Шу боис унинг эртангги ўйинни ўтказиб юбориши деярли аниқ.

Маълумот учун, "Атлетико" - "Барселона" баҳси эртага  Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.