"Атлетико" етакчиси бугун "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этолмайди

"Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке дисквалификация сабаб Ла Лиганинг 33-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этолмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “матрасчилар” Кокенинг ортиқча сариқ карточкаси бўйича Испания футбол федерациясига эътироз билдирган эди, аммо якунда бу иш бермади.

“Кўк-анор ранглилар”га қарши ўйинни шунингдек Стефан Савич ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Атлетико" учрашуви бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!