"Атлетико" етакчиси сафга қайтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке жароҳатидан фориғ бўлди ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
У Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Леванте"га қарши беллашувдан олдинги машғулотларда қатнашган, бироқ, унинг ушбу ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.
Маълумот учун, Коке Ла Лиганинг 17-турида "Осасуна"га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган эди.
Фикрлар