"Атлетико" Фелишга шахсий шартнома шартларини маълум қилди

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Бенфика" вингери Жоау Фелиш масаласида 126 млн евролик расмий таклиф юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Goal.com тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 19 ёшли португалиялик футболчига шахсий шартнома шартларини ҳам маълум қилишган. Унга кўра агар Фелиш Мадрид клубига кўчиб ўтса, улар билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 3,5 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Фелиш ўтган мавсум “Бенфика” сафида 42та ўйинда иштирок этди ва 20та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!