"Атлетико" Филипе Луисга АПЛдан ўринбосар топди
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Лестер" ҳимоячиси Бенжамин Чилвеллнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.
Diario AS нашрининг хабар беришича "матрасчилар" 22 ёшли англиялик футболчини тез орада жамоадан кетадиган бразилиялик ҳимоячи Филипе Луисга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Маълумот учун, Чилвелл жорий мавсум АПЛда жами 36та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар