"Атлетико" футболчиси: "Барса"дан кўра "Реал"ни мағлуб этиш менга кўпроқ ёқади"
"Атлетико Мадрид"ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте "Мадрид дербиси" ҳақида фикр билдирар экан, "Реал Мадрид" устидан ғалаба қозониш унга алоҳида завқ бағишлашини айтди.
"Дерби? Бу менга катта завқ бағишлайди. "Барса"дан кўра "Реал"ни мағлуб этиш менга кўпроқ ёқади. Бу бизга алоҳида лаззат беради, чунки биз бундай натижага тез-тез эриша олмаймиз. Ажойиб жамоага икки-учта гол уриш ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача юқори куч билан ўйнаш — бу ҳақиқатан ҳам унутиб бўлмас туйғу", — деди Льоренте.
Маълумот учун, жорий мавсум Ла Лига доирасида ўтган икки клуб ўтасидаги тўқнашувда "матрасчилар" 5:2 ҳисобида зафар қучган эди.



Фикрлар