"Атлетико" футболчиси ёзда ПСЖга ўтади

OK Diario мухбири Эдуардо Инда "Атлетико" ярим ҳимоячиси Маркос Льорентенинг келажаги ҳақидаги хабарларни маълум қилди.

Унга кўра, 26 ёшли испаниялик футболчи ёзда ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин. Унинг “матрасчилар” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 120 млн еврони ташкил этади. Аммо ушбу сумма 70 млн еврога туширилиши мумкин. Париж клуби Маркоснинг имкониятларини жуда ҳам юқори баҳоламоқда.

Льоренте жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!