Ads

"Атлетико" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Томас Партейнинг уйига ўғри тушди.

COPE нашри тарқатган хабарга кўра жиноятчилар ганалик футболчининг уйидан пуллар ва қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетишган. Айтиш керакки, шу куни уйда футболчининг хотини ва уй хизматкори бўлган. Уларга ҳеч қандай жароҳат етмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг бошқа бир клуби - "Реал" футболчиси Каземиронинг уйига ҳам ўғрилар ҳужум қилишган эди.