Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти ёзда “Барселона”га ўтиши айтилаётган ҳужумчи Антуан Гризманни қандай қилиб бўлмасин ўзида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Cadena Cope нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” бунинг учун 27 ёшли французга юқори маошли янги шартнома таклиф қилишди. Аниқроғи, Гризманн ушбу келишувни имзоласа, у ҳолда йилига 20 млн евродан юқори маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 47та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 27та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар