Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз тўпурари Антуан Гризманн билан хайрлашишга тайёр.

El Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра 27 ёшли француз жамоани тарк этган тақдирда “матрасчилар” “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани сотиб олишмоқчи. “Атлетико” аргентиналик футболчи эвазига туринликларга 120 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Дибала жорий мавсум “Юве” сафида жами 35та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.