Ads

"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико учун яна бир гранд клуби курашга қўшилди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчини "Атлетико" ҳам ўз сафида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Тальяфико учун "Реал" ва "Арсенал" ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тальяфико жорий мавсум Голландия чемпионатида жами 18та ўйинда иштирок этиб, 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.