"Атлетико" ҳужумчиси жамоани тарк этади

  • 22 May 21:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёзги трансферлар ойнасида "Атлетико" ҳужумчиси Мемфис Депай жамоани тарк этади, дня хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Tecno

Журналистнинг таъкидлашича, нидерландиялик страйкер билан раҳбарият шартномани янгиламаслик бўйича келишиб олди. Энди футболчи эркин агентга айланади. 2023 йилда 3 миллион евро эвазига "матрасчилар" таркибига келиб қўшилган Мемфис 1+1 кўринишида шартнома имзолаганди. 

Депайга айни пайтда қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар йўқ. Аммо 30 ёшли ҳужумчи ҳали ҳам Европада ўйнай олади. 

Фаолияти давомида "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Лион" ва ПСВда тўп тепган футболчи ушбу мавсум "Атлетико" сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та голда иштирок этди. 

Comments

You must be logged in to commet!