"Атлетико" ҳужумчиси ўзига янги жамоа қидирмоқда
У қишда кетиши ҳам мумкин.
"Атлетико" форварди Диего Коста ўзига янги жамоа топишни режалаштирмоқда. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномас ёзда ўз ниҳоясига етади ва у ушбу келишувни узайтирмоқчи эмас.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Коста Мадридни яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ тарк этмоқчи. Агар бунинг имкони бўлмаса, у ёзда эркин агент сифатида кетади.
Диего Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар