"Атлетико" иқтидорли футболчисини "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юбормоқчи эмас

Мадриднинг "Атлетико" клуби Лукас Эрнандесни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юбормоқчи эмас. Айтиш лозимки, манкуанликлар уни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишмоқчи.

Гап шундаки, МЮ 22 ёшли футболчини “Атлетико”дан шартномасида белгиланган 80 миллион евро товон пулини тўлаб харид қилмоқчи. AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” Эрнандес билан янги шартнома имзолаб, унинг товон пулини 150 миллион этиб белгилашмоқчи. Бу борадаги музокаралар бошлаб юборилгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!